PARIS. Kazinform - Шанба куни Франция бўйлаб юз минглаб одамлар ҳукуматга пенсия ислоҳоти туфайли босим ўтказиш учун кўчаларга чиқди. Ислоҳотлар қаторида пенсия ёшини 62 дан 64 га ошириш ҳам бор, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
Намойишчиларнинг олдинги сафида иш кунларида бўлиб ўтган аввалги акцияларда қатнаша олмаган ёшлар турибди.
Бу сафар намойишлар темирйўлчиларнинг иш ташлашлари билан бирга бўлмади, поездлар ва Париж метроси шанба куни одатдаги жадвал бўйича ишлади. Бироқ авиадиспетчерларнинг кутилмаган иш ташлаши пойтахтнинг иккинчи йирик аэропорти – Орлидаги рейсларнинг ярмига яқини бекор қилинишига олиб келди.
Шу ҳафта бошида француз қонунчилари пенсия ёшини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича қизғин мунозараларни бошладилар.
Шанба кунги намойишлар тартибсизликларнинг авж олиши билан ажралиб турди. Полиция намойишчиларни кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатишга уринганида, Парижнинг марказий хиёбонида битта машина ва бир нечта ахлат қутилари ёқиб юборилган. Полиция саккиз кишининг ўқотар қурол сақлашдан тортиб вандализмгача бўлган жиноятлар учун ҳибсга олинганини эълон қилди.
Фото: Michel Euler/ The AP
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.