PARIS. Кazinform – Францияда пенсия ислоҳотига қаршилар 12-миллий иш ташлашни ўтказмоқда. Акция Конституциявий Кенгаш ҳукумат лойиҳасининг қонунийлиги тўғрисида қарор қабул қилишидан бир кун олдин бўлиб ўтмоқда. Унда пенсия ёшини 62 дан 64 га ошириш кўзда тутилган, дея хабар беради Кazinform euronews.comга таяниб.
Мамлакатнинг йирик шаҳарларида, шунингдек, пойтахтда оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Умумий меҳнат конфедерацияси раҳбари журналистларга норозилик ҳаракати тўхтамаганини ва кураш давом этишини айтди.
Ушбу пайшанба кунида узилишлар нефтни қайта ишлаш заводлари, жамоат транспорти, таълим ва почта хизматига таъсир қилди. Иш ташлаш ҳаво қатновини ҳам тўхтатди. Парвозларнинг 20% га яқини бекор қилинган ёки кечиктирилгани хабар қилинган.
СNews телеканалининг хабар беришича, Парижда намойишчилар билан тўқнашувлар чоғида камида 10 нафар полициячи яраланган, айни дамда тўқнашувнинг 36 иштирокчиси ҳибсга олинган.
Фото: euronews.com
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы