PARIS.Кazinform - Ла-Манш яқинидаги Па-де-Кале департаментида жойлашган аэропорт энди Британиянинг марҳум қироличаси Елизавета II номи билан аталади, дея хабар тарқатди соҳил бўйидаги Ле-Туке-Пари-Плаж коммунаси мэри Даниэль Факель, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
«Биз халқаро аэропортимизни Елизавета II номи билан аташ учун расман Карл III розилигини олдик, – деб ёзган мэр ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Энди фақат маросим кунини белгилаш қолди. Таъкидланишича, бу қарор қиролича ва унинг амакиси – «Францияга ошиқ бўлган» қирол Эдуард VIII га юксак ҳурмат белгиси. «У ёш жияни ҳамроҳлигида самолётда учиб келиб, шу ерда отда сайр қилишни яхши кўрарди», – деган мэр.
Ле-Туке аэропорти ўтган асрнинг 30-йилларида қурилган бўлиб, йўловчи оқими бўйича мамлакатдаги йирик қўналғалардан бири ҳисобланади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.