Италиянинг Пьемонт ва Лигурия минтақалари расмийлари ҳукуматдан фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўрамоқда.
«Алекс» бўрони Франция ва Италияда жума куни бўлган. Кўприклар ва уйларни сув оқизиб кетди, энди қутқарувчилар жабрланганларга ёрдам беришга уринмоқдалар, уларнинг аксарияти деярли барча мол-мулкидан айрилган.
Францияда деярли ўртача йиллик 500 миллиметр ёғингарчилик ярим кун ичида ёғди. Франция бош вазири Жан Кастекснинг сўзларига кўра, метеорологик кузатувлар бошлангандан бери мамлакатда ҳеч қачон бундай ёмғир ёғмаган.