Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини ошириш бўйича мунтазам равишда иш олиб бормоқда.
23 сентябрда Қозоғистоннинг «FlyArystan» авиакомпанияси Алмати – Чунцин янги йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлади. Рейслар ҳафтасига 2 марта — чоршанба ва шанба кунлари «Airbus A320neo» самолётларида амалга оширилади.
Қозоғистон ва Хитой ўртасида ҳаво қатновининг йўлга қўйилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, ишбилармонлик, инвестициявий, туристик ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойдан Алматига туристик поезд мунтазам қатнай бошлагани ҳақида хабар берилган эди.