Филадельфия ФҚБ тренингни Феникс штатидаги Коллежвиллда ўтказди. Ўқув машғулотлари вақтида қурилма «кутилмаганда портлаб кетди», бир неча бўлимнинг беш нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳат олди.
Расмийларга кўра, Монтгомери округи шериф идорасининг учта бомба техниги, Пенсильвания штати полициясининг бомба техниги ва Филадельфиядаги ФҚБнинг бомба технигидан бири жароҳатланган.
Монтгомери округи баёнотида айтилишича, уларнинг учта ходими 12 йилдан 14 йилгача хизмат қилган шериф фахрийлари эди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари даволаниш учун округ шифохоналарига етказилди.
ФҚБ ва Пенсильвания штати полицияси тергов олиб бормоқда.
Фото: nbcnews.cоm
Муаллиф: Рустем Қожибаев