Кашфиётнинг моҳияти оддий сўзлар билан айтганда: узоқ вақт давомида квант механикаси фақат жуда кичик заррачалар (электронлар, фотонлар) учун мавжуд бўлган ғалати дунё деб ҳисоблаб келинган. Лауреатлар эса квант қонунлари қўлда ушлаб туриш учун етарлича катта бўлган объектларда ҳам амал қилишини исботладилар. Ушбу фундаментал тадқиқотлар замонавий квант технологиялари соҳасининг асоси бўлиб хизмат қилди.
Бунгача физиология ёки тиббиёт бўйича жорий йилги Нобель мукофотига америкалик олимлар Мери Брунков ва Фред Рамсделл ҳамда япон олими Шимон Сакагучи иммунитет тизимининг тананинг ўз ҳужайраларига ҳужум қилишига нима тўсқинлик қилишини кашф этгани учун лойиқ кўрилганди.