ASTANA. Kazinform - Финляндияда якшанба куни президентлик сайловларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди ва мамлакат НАТОга аъзо бўлганидан бери биринчи марта янги раҳбар учун овоз берди. Собиқ бош вазир Александр Стубб ва собиқ ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто иккинчи турда учрашади, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
Ҳисобланган овозлар натижаларига кўра, Стуббни сайловчиларнинг қарийб 27 фоизи, Яшиллар партияси вакили Хаавистонни эса 26 фоизга яқини қўллаб-қувватлаган.
Учинчи ўрин “Ҳақиқий Финлар” партиясининг ўта ўнгчи номзоди Жусси Халла-ахога насиб этди. Унга сайловчиларнинг 19 фоизга яқини овоз берди.
Сайловнинг иккинчи босқичи 11 февралда бўлиб ўтади.
Стубб консерватив Миллий коалиция партияси вакили ва 2014–2015 йилларда Финляндия ҳукуматини бошқарган. Яшиллар номзоди Хаависто учинчи марта президентлик учун курашмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.