Финляндия ўзининг ҳарбий захирасини мустаҳкамламоқда

Фото: Фото: Heiko Junge/Heiko Junge / NTB

ASTANА. Кazinform — Финляндия Мудофаа вазирлиги кейинги беш йил ичида ҳарбий захирадагилар сонини бир миллиондан ортиқ кишига етказишни режалаштирмоқда. 22 декабрь куни мамлакат президенти Александр Стубб захирадаги ҳарбий хизматчилар учун ёш чегарасини 65 ёшгача ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар келгуси йилнинг 1 январидан кучга киради.

"Ушбу тузатиш оддий аскарлар учун захира муддатини 15 йилгача, офицерлар ва сержантлар учун эса беш йилгача узайтиради", — дейилади Финляндия Мудофаа вазирлигининг расмий сайтидаги хабарда.

Қонунга кўра, муддатли ҳарбий хизматчилар, ҳарбий унвонидан қатъи назар, 65 ёшга тўладиган йил охиригача захирада қоладилар.

"Ушбу ислоҳот туфайли беш йиллик ўтиш даврида резервчилар сони 125 минг кишига кўпаяди. 2031 йилга келиб Финляндиянинг умумий ҳарбий резерви тахминан бир миллион кишини ташкил этади, — деди Финляндия мудофаа вазири Антти Хяккянен.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистонда мажбурий ҳарбий йиғинга 3000 нафар ҳарбий чақирилиши ҳақида хабар берган эдик.