Финландияда мактабда отишма юз берди, уч нафар ўсмир жароҳатланди

ASTANA. Kazinform – Финландиянинг жанубий қисмидаги мактабда рўй берган отишма натижасида камида уч нафар 12 ёшли ўқувчи жароҳат олди. Полиция гумондорни қўлга олган, деб хабар беради Report агентлиги Daily Mail нашрига таяниб.

Фото: Report

Пирккала шаҳри полицияси маҳаллий вақт билан 10:42 да Виертола мактабида зўравонлик юз бергани ҳақида хабар олган ва воқеани бартараф этиш учун қуролланган ходимларни жўнатган.

“Жабрланганларнинг ҳаётига таҳдид йўқ. Гумондор қўлга олинди, унинг қуроли мусодара қилинди”, – дейилади полиция баёнотида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа юзасидан тергов ишларини давом эттирмоқда.

Бунгача АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳридаги спорт залида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.