Тайфун Самар оролининг шарқий қисмига маҳаллий вақт билан пайшанба куни туш пайтида етиб келган. Бу йил Тинч океанининг ғарбий қисмида ҳосил бўлган биринчи тайфун.
Филиппин вақти билан эрталабки соат 8-да Филиппин Атмосфера, геофизика ва астрономик хизматлар идораси сўнгги тўфон Сан-Андрес соҳилларидан шимоли-ғарбга соатига 9 миля тезликда ҳаракатланганини айтди.
Сан Андрес Лусон оролида жойлашган. У пойтахтдан жануби-шарқ томон 140 миля (225 километр) узоқликда жойлашган.
Таъкидланишича, зарар кўрган Самар тумани яқинида 200 минг кишия шайди.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чеклов чоралари оммавий эвакуация жараёнини мураккаблаштирмоқда.
Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Филиппинда 50 миллиондан ортиқ одам кучайтирилган изоляцияда яшамоқда ва мамлакатда 11 876 киши ушбу касалликка чалинган.Фото: efe.com