Табиий офат эпицентри Тайум муниципалитетидан (Абра провинцияси) 3 км шимоли-шарқда жойлашган. Гипоцентри 17 км чуқурликда жойлашган. Турли хил интенсивликдаги силкинишлар Филиппин пойтахти Манилада ҳам сезилган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар йўқ.
Зилзила чоршанба куни эрталаб маҳаллий вақт билан 08:43 да содир бўлган.
АҚШ Геология хизмати хабарига кўра, зилзила магнитудаси 7,1 ни ташкил қилган.
Муаллиф: Руслан Сулейменов
Фото: PIA Abra