МАNILА. ХINHUA - Кazinform - Филиппиннинг Манила шарқидаги Ризал провинциясида йўловчи кемасининг кўлга қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Филиппин қирғоқ қўриқлаш хизмати (ФҚҚХ) матбуот котиби контр-адмирал Армандо Балило телевидениега берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
«Маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида, Бинангонан шаҳридан 45 метр узоқликда содир бўлган бахтсиз ҳодисада 21 киши ҳалок бўлди.
Дастлаб ФҚҚХ воқеа оқибатида 30 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Кейинчалик А. Балило бу рақамни қайта кўриб чиқди.
ФҚҚХ маълумотларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда кема Бинангонан шаҳридан Филиппиндаги энг йирик Бай кўлидаги Талим оролига йўл олган.
Идоранинг билдиришича, кучли шамол кемага урилгани йўловчилар орасида ваҳима уйғотган. «Улар кеманинг порт томонига югуришди ва бу унинг ағдарилишига олиб келди», деди ФҚҚХ.
Ризал провинцияси полицияси 21 киши чўкиб кетганини ва 40 йўловчи қутқариб олинганини тасдиқлади.
Бахтсиз ҳодиса «Доксури» тайфуни Филиппиндан чиқиб кетаётган пайтда юз берди, натижада сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида беш киши ҳалок бўлди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.