Бу АҚШ Адлия вазирлигининг FIFAга биринчи тўлови эмас. 2021 йилнинг августида FIFA вазирликдан 201 миллион доллар олган. Бу пуллар коррупция учун жиноий жавобгарликка тортилган Федерациянинг собиқ мансабдор шахсларининг банк ҳисоб рақамларидан олинган.
«Зарар сифатида 92 миллион доллар миқдорида товон ундирилиши активларни мусодара қилишнинг асосий восита сифатида муҳимлигини кўрсатади», - дейилади Адлия вазирлиги баёнотида.