"FIFA стадионга борадиган мухлислар учун юқори ҳароратни бардошлиликни таъминлаш мақсадида шаҳар ташкилий қўмиталари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Бунинг учун стадион ҳудудида сув пуркагичлар, вентиляторлар, ичимлик суви фавворалари, совутиш палаткалари ва бошқа мосламалардан фойдаланилиши мумкин", - дейилади баёнотда.
Ушбу ўзгариш томошабинлар учун тақиқланган нарсалар ва қоидалар рўйхатини кўрсатувчи 35 саҳифали FIFA стадиони хулқ-атвор кодексининг янгиланган версиясида акс этган.
Илгари кодексда мухлислар стадионларга 1 литргача бўлган бўш, шаффоф, қайта ишлатиладиган пластик идишларни олиб киришлари мумкинлиги айтилган эди.
Бироқ, янгиланган версияда ушбу қоида янги қоида билан алмаштирилди: стадионларда қайта ишлатиладиган сув идишлари олиб кириш тақиқланган.
Шунингдек, бутилкалар, стаканлар, банкалар ва консерва идишлари каби бошқа буюмларни ҳам стадионларга олиб кириш тақиқланади. Бу улар отиб юборилган тақдирда жароҳат олиш хавфини камайтириш мақсадида жорий этилган.
11 июндан 19 июлгача давом этадиган 48 та жамоа иштирокидаги турнирда ҳар бир ўйиннинг ҳар бир ярмида уч дақиқалик сув ичиш танаффуслари бўлади.