Маълум қилинишича, янги idChess технологияси синовдан ўтказиладиган биринчи турнир Шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионати - 2023 (Western Asia Youth Chess – 2023) бўлади.
FIDE маълумотларига кўра, VAR шахматда уч босқичда қўлланилади:
1) Рақибнинг ҳакамга ўйинчилардан бири тартибни бузганлиги ҳақидаги сўрови;
2) VAR кўриб чиқиш ва тавсиялар (агар idChess платформаси ёрдамида трансляция мавжуд бўлса, ҳакам мобиль иловада ўйин трансляциясини тўхтатиши ва VAR ёрдамида ўйинчиларнинг хатти-ҳаракатлари акс эттирилган ўйин видеосини кўриши мумкин);
3) Қарор қабул қилиш.