Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги бу турдаги хабарларни таълим муассасаларига ёки бошқа жойга юбормаган.
«Вазирлик бундай маълумотларни таълим ташкилотларига юбормаган. Биз таълим - фан соҳасидаги барча долзарб, ишончли маълумотлар ҳамда янгиликларни ижтимоий тармоқлар ва Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги сайтида эълон қиламиз», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Мессенжер Қозоғистон ҳудудида ишламай қолади, деган фикрга асос йўқ. На давлат идораларининг расмий сайтларида, на оммавий ахборот воситаларида бундай хабарлар йўқ эди.