“Йил бошидан буён вазирлик томонидан туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда. Ана шундай ташаббуслардан бири ҳозирдан амалга оширилган. Унинг доирасида халқаро франшизага эга меҳмонхоналар учун чегирмали кредитлар бериш муддати 7 йилдан 10 йилгача узайтирилди. Навбатдаги ташаббус фермерларга ўз ерларида агротуризм билан шуғулланиш имконини беришдир. Бу билан 10 мингдан ортиқ қишлоқ аҳолиси қўшимча иш билан таъминланиши мумкин”, - деди у.
Бундан ташқари, вазирнинг таъкидлашича, аҳоли пунктларидан ташқарида ва миллий боғлар ҳудудида туризм инфратузилмасини барпо этиш бўйича ҳокимликларга қонунчилик ваколатларини бериш ишлари давом этмоқда. Бу ташаббусларни қонунчилик даражасида маъқуллаш учун депутатлар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз.