2 августда 60 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Бексултан Қоскенов ярим финалда Ма Йигуни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Айгерим Тореханова (60 кг) эса ярим финалда туркиялик Берне Тутга имкониятни бой берди.
Ҳозиргача қозоғистонлик спортчилар 13 та медални қўлга киритган. Улар 1 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронзадан иборат.
Ёзги Универсиада 28 июлдан 8 августга қадар ўтказилади.
Унда 90 нафар қозоғистонлик спортнинг 10 тури бўйича баҳслашяпти.
Қозоғистон терма жамоаси медаллар сони бўйича ўнинчи ўринда.
Хитой терма жамоаси 50 та (30-10-10) медаль билан пешқадамлик қиляпти. Жанубий Корея 39 та (15-12-12) ва Япония эса 32 та (14-8-10) медаллари билан кейинги ўринда.
Муаллиф: Адижан Умбет