Шанба куни Европанинг катта қисмини қор қоплади, Германиянинг Мюнхен шаҳридаги аэропорт ёпилди ва 700 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.
Австрия ва Швейцария ҳам жума куни 50 сантиметргача қор ёғиши муаммосига дуч келди.
Нидерландия синоптикларининг маълумотларига кўра, айниқса, мамлакатнинг шимолий провинцияларида кучли қор ёғади ва қорнинг қалинлиги беш сантиметрга етиши мумкин.
Душанба куни ёғинғарчилик кутилади, бироқ кейин ҳарорат аста-секин кўтарилади ва қор ёмғир билан алмашади.
Бельгияда шунга ўхшаш об-ҳаво кутилади. Мамлакатда, Ғарбий ва Шарқий Фландрияда ер музлаши эҳтимоли бор. Шунингдек, 1-3 см қалинликда қор ёғиши ҳам кутилмоқда, айниқса ғарбда.