Нидерландиядаги TTF марказида август фючерслари нархи 1000 куб метр учун 2239 долларгача кўтарилди.
Европада сўнгги кунларда газ нархининг умумий ўсиши кунига 12% ни ташкил этди. Бу «Газпром» компаниясининг Портовая компрессор станциясида капитал таъмирлашгача бўлган вақт оралиғи тугаганлиги сабабли бошқа газ турбинали двигателининг ўчирилиши ҳақидаги баёноти фонида содир бўлди. Натижада, 27 июлдан бошлаб «Шимолий оқим» орқали газ ташиш деярли икки баробарга, яъни 33 миллион куб метргача қисқаради.
Фото: tass.ru