Нидерландиянинг TTF марказида ноябр фьючерслари нархи 1000 куб метр учун 1177 долларгача арзонлашган.
Кун бошидан бери газ нархининг умумий пасайиши деярли 10% ни ташкил қилди.
Нархнинг пасайиши Европа Иттифоқидаги газ захираларининг максимал даражага яқинлашиши, минтақада нисбатан илиқ об-ҳавонинг шаклланиши ва электр энергиясини ишлаб чиқаришда шамол генераторларининг ўртача улуши сезиларли даражада ошиши билан боғлиқ.
Фото: infosmi.net