Европа халқ партияси 189 ўрин билан биринчи ўринда. Социалистлар ва демократларнинг «S&D» алянси 135 ўрин билан иккинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринда 72 ўринга эга “Европалик консерваторлар ва ислоҳотчилар” фракцияси турибди. Бунга Бош вазир Ж.Мелонининг Италиядаги ҳукмрон партиясининг юқори натижалари таъсир қилди.
“Ягоналик ва демократия” фракцияси Европарламентда 58 ўрин олиши мумкин. “Яшиллар” партияси паст натижага эришади ва бор-йўғи 52 ўринга эга бўлади, “Чап” партияси эса 36 мандатга эга бўлади.
6-9 июнь кунлари европаликлар 720 нафар парламент аъзосини сайладилар. Ғолиб партия ўз номзодини Европа Комиссиясига тақдим этиши мумкин.