Миллионлаб европаликлар инфляция таъсирини ҳис қилмоқда. Улар оддий нарсалардан воз кечишни, баъзи озиқ-овқатларни тежашни, интернет шартномаларини бекор қилишни, арзонроқ ижара квартира излашга мажбур.
Францияда юқори инфляция туфайли оммавий митинглар бўлиб ўтмоқда. Аммо Еуростат маълумотларига кўра, у ерда вазият ҳали ҳам барқарор, нархлар «фақат» 6,4% га ошган. Энг юқори кўрсаткичлар Болтиқбўйи давлатларида қайд этилган (йиллик ҳисобда 22 дан 24% гача).
Инфляцияга энергия нархларининг ошиши ва бошқа товарлар ва хизматлар нархининг ошиши салбий таъсир кўрсатди.
Евроҳудудда инфляция Европа Марказий банкининг мақсадли кўрсаткичларидан 5 баробар тезроқ ўсмоқда.
Foto: dw.com