Мусобақанинг ушбу босқичидаги асосий ўйинлардан бири «Манчестер Юнайтед» (Англия) ва «Севилья» (Испания) жамоалари ўртасида кечди.
Ўйин давомида инглиз клуби ихчам ҳаракат кўрсатди. Натижада Марсель Забитцер 14 ва 21-дақиқаларда иккита гол урди.
Иккинчи таймда жамоалар ҳисобни ўзгартиришга ҳаракат қилишди. Бироқ, улар кўпинча хатога йўл қўйишди.
Испания клубидан Хесус Навас 84-дақиқада гол урган бўлса, манчестерлик Гарри Магуайр 94-дақиқада автогол муаллифига айланди.
Шу тариқа жамоаларни 2:2 ҳисоби билан ўйинни якунлашди.
Икки жамоа ўз тарихларида илк бор ўзаро тўқнаш келишмоқда.
Ушбу турдаги ўйин натижалари:
«Манчестер Юнайтед» (Англия) – «Севилья» (Испания) 2:2
«Ювентус» (Италия) – «Спортинг Лиссабон» (Португалия) 1:0
«Байер» (Германия) – «Юнион Сен-Жилуаз» (Бельгия) 1:1
«Фейеноорд» (Голландия) ва «Рома» (Италия) 1:0
Навбатдаги учрашувлар 20 апрелга белгиланган.
Финал 31-май куни Венгрия пойтахти Будапештдаги «Ференц Пушкаш» стадионида бўлиб ўтади.
Фото: globallookpress.com
Муаллиф: Адилжан Умбет