Мусобақанинг ушбу босқичидаги учрашувлардан бирида “Атлетик Бильбао” (Испания) ва “Манчестер Юнайтед” (Англия) жамоалари ўзаро куч синашди.
Учрашув давомида Англия клуби яққол фаоллик кўрсатди. Натижада 30-дақиқада Каземиро ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Бруну Фернандеш пенальтидан гол урди.
Ўйиннинг 45-дақиқасида Бруну Фернандеш яна бир бор ўзининг мерганлигини кўрсатиб, учрашувга нуқта қўйди.
Шу тариқа Англия клуби меҳмонда 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Яна бир учрашувда «Тоттенхэм Хотспур» (Англия) ва “Бодо-Глимт” (Норвегия) жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
«Тоттенхэм Хотспур» ушбу баҳсда тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Улар орасидан Бреннан Жонсон 1-дақиқада гол урган бўлса, 34-дақиқада Жеймс Меддисон ҳисобни оширди.
61-дақиқада Доминик Соланке пенальтидан яна бир гол урган бўлса, Норвегия терма жамоаси аъзоси Ульрик Салтнес 83-дақиқада ягона гол билан жавоб қайтарди.
Англия терма жамоаси рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Жавоб ўйини энди 8 май куни бўлиб ўтади.