Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта Ақордага ташриф буюрди
16:56, 04 Декабрь 2025
ASTANА. Кazinform - Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта Давлат раҳбари билан музокаралар ўтказиш учун Ақордага ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Ҳурматли меҳмонни Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Европа Кенгаши Президенти Антониу Коштанинг Астанага расмий ташриф билан келиши ҳақида хабар берган эдик.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Антониу Коста музокаралар олиб боради ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.