ASTANA. Kazinform - Германия, Италия, Польша ва Франция 500 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди. Бу ҳақда АЗЕРТАДЖ ахборот агентлиги ёзди.
Ҳужжат АҚШ пойтахтида бўлиб ўтаётган НАТО саммити доирасида 4 та давлат мудофаа вазирлари томонидан имзоланди.
Келишувдан мақсад - Европа арсеналидаги бўшлиқни тўлдиришдир.
Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung (FAZ) газетасининг ёзишича, келишув ривожланиш ниятини кўзда тутади ва тилга олинган давлатлар мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик тафсилотлари бўйича ҳалигача келиша олмаган. Ва FAZ маълумотларига кўра, 1000 километрдан ортиқ (ядровий бўлмаган) комплексни ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.