Италия молия полицияси Европа Иттифоқининг пандемиядан кейинги тикланиш жамғармасидан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ йирик фирибгарликда гумонланиб 22 кишини ҳибсга олди.
Гумонланувчиларнинг 600 миллион евродан ортиқ қийматдаги активлари (виллалар ва қимматбаҳо автомобиллардан - Rolex соатлари ва заргарлик буюмларигача) мусодара қилинган.
Хабар қилинишича, полиция Европа прокуратурасининг Венеция бошқармаси талабига биноан ҳаракат қилган.
Уч киши Словакияда, икки нафари Австрияда ва 17 нафари Италияда ҳибсга олинган. Қидирувлар Руминияда ҳам олиб борилган.
Италия пандемиядан кейин тикланиш учун Европа Иттифоқи фондларидан бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ маблағ олди - деярли 102 миллиард евро.