«Яна 80 миллиондан ортиқ европаликлар ҳозирда тўлиқ эмланмоқда», - деб ёзган Урсула вон дер Ляйен ижтимоий тармоқларда.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ мақсад сари интилмоқда – июл ойида Европа Иттифоқидаги катта кишиларнинг 70 фоизи эмланади.
Европа Иттифоқи аҳолисига Pfizer, Moderna, AstraZeneca ва Johnson&Jonhnson каби тасдиқланган тўртта вакцина тақдим этилади.
Айни пайтда, Европа Иттифоқи ичида эркин ҳаракатланишнинг мажбурий шартлари аллақачон маълум. Уларнинг учта: коронавирусга қарши эмлаш, яқинда ўтказилган манфий ПЗР-тест натижасига эга бўлиш, вирусга қарши антитела шаклланган ва шунинг учун маълум бир иммунитетга эга бўлиш каби талаблари мавжуд.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков