«Қозоғистон икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўналишида Марказий Осиёдаги ўта муҳим давлат ҳисобланади. Ҳозир Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида жуда яқин алоқалар ўрнатилаётганини кўряпсиз. Аввало, энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда, чунки Қозоғистон бу йўналишдаги энг кучли ўйинчилардан бирига айланмоқда», — деди Петер Кмец Астанада Халқаро кузатувчиларга кўмаклашиш марказида ўтказилган брифингда.
Петер Кмец Қозоғистон Парламенти Мажилиси депутатлари сайловига халқаро кузатувчи сифатида келди. Унинг айтишича, мамлакатда овоз бериш жараёни нормал ҳолатда давом этмоқда.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов