Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат етакчилари икки кунлик саммит учун йиғилади.
Саммит иштирокчилари анъанавий тарзда Европа парламенти раиси Роберта Метсола билан фикр алмашади.
Бундан ташқари, саммитнинг биринчи кунида Европа Иттифоқи етакчилари НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашади.
Европа Кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, Брюсселда Европа Иттифоқи етакчилари Украинага моддий ёрдам, Европа иқтисодиёти, хавфсизлик ва мудофаа, миграцияни тартибга солиш, Хитой ва бошқа давлатлар билан муносабатларга эътибор қаратади.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков