ASTANA. Kazinform – Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррельнинг маълум қилишича, 19 февраль куни Европа Иттифоқи Қизил денгизда бир йиллик Aspides (қалқон) операциясини бошлайди. Бу ҳақда The Jerusalem Post ёзган.
Нашрнинг ёзишича, операция Қизил денгиздаги барча мақсадларига 1 йил ичида эришиши керак. Агар у бир йил ичида муваффақият қозонмаса, операция муддати узайтирилиши мумкин.
Операция Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан Қизил денгиздаги савдо кемаларини ҳимоя қилиш учун маъқулланган. Операция 19 февралда бошланади.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида АҚШ ва Буюк Британия самолётлари ва ҳарбий кемалари Ямандаги ҳусий исёнчи гуруҳига ҳужум қила бошлаган, улар яқинда Эрон кўмагида Қизил денгиздаги савдо кемаларига ҳужум қила бошлаган эди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы