"Текширув шуни кўрсатадики, Хитойдаги BEV қиймат занжири Европа Иттифоқидаги BEV ишлаб чиқарувчиларига иқтисодий зарар етказиш хавфини туғдирадиган адолатсиз субсидиядан фойда кўрмоқда", - дейилади ЕИ коммюникесида.
Ҳужжатда айтилишича, Еврокомиссия томонидан якунланган субсидияга қарши тергов хулосаси асосида хитойлик экспортчиларга қуйидаги компенсацион божлар жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган: BYD – 17,0%, Geely – 18,8%, SAIC – 35,3%.
“Бошқа ҳамкор компаниялар 20,7 фоиз миқдорида солиққа тортилади. Tesla компаниясини шахсан текшириш учун кейинчалик сўров юборилган тақдирда 7,8% бож тўланади. Комиссия, шунингдек, Европа Иттифоқи ва ЖСТ қоидаларига кўра рухсат этилган алоҳида экспортчилар билан нарх мажбуриятлари бўйича очиқ музокаралар олиб бориш ниятида", - дея изоҳ берди расмий Брюссель.
Шунингдек, Еврокомиссия келажакда “мавжуд чора-тадбирлар самарадорлигини, жумладан, уларни четлаб ўтмасликни таъминлашни назорат қилиши” маълум қилинган.