Европа чемпионати: 17 июнь куни қайси жамоалар ўйнайди

Фото: Фото: instagram.com/euro2024

ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг 4-тури – 17 июнь куни учта ўйин бўлиб ўтади.

Дастлаб соат 18:00да "Е" гуруҳида Руминия ва Украина терма жамоалари ўйнайди.

Ўйин Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Руминия қитъа миқёсидаги мусобақада бешинчи, Украина учинчи бор иштирок этмоқда.

Шундан сўнг, соат 22:00га белгиланган "Е" гуруҳидаги яна бир учрашув Бельгия ва Словакия ўртасида бўлиб ўтади.

Мухлислар учрашувни Qazsport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Ҳозирга қадар ҳар икки жамоа 3 мартадан майдонга тушишган. Улардан 2 тасида дуранг қайд этилган бўлса, 1 тасида Бельгия ғалаба қозонган.

Словакия бу рақибни ҳозирча мағлуб эта олмади.

Словакия бу йил учинчи, Бельгия эса олтинчи бор қитъа мусобақасининг финал босқичида иштирок этмоқда.

Бугунги ўйинлар соат 23:55да "D" гуруҳидан ўрин олган Австрия - Франция учрашуви билан якунланади.

Учрашув Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Икки жамоа шу пайтгача 29 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 9 тасида Австрия ғалаба қозонган, 4 тасида дуранг ўйнаган, қолганларида эса Франция устунлик қилган.

Австрия тўртинчи, Франция эса ўнинчи марта Европа чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни "C" гуруҳида Словения ва Дания терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Англия Сербияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.