"Евронинг отаси" Жак Делор 98 ёшида вафот этди

Еврокомиссиянинг собиқ президенти, “евро отаси” деб аталган Жак Делор 98 ёшида вафот этди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Фото: Еuronews

Европа Комиссиясининг собиқ президенти Жак Делор чоршанба куни 98 ёшида вафот этди, деди унинг қизи Мартин Обри.

"У бугун эрталаб Париждаги уйида уйқусида вафот этди", - дея маълум қилди Обри.

Делор 1985 йилдан 1995 йилгача Еврокомиссия раиси бўлган. Унинг раҳбарлигида ишлаб чиқилган Делор режаси ягона Европа валютаси – еврони муомалага киритишни бошлаш имконини берди.