Европа Комиссияси лойиҳасига кўра, 13 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланади. 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар аккаунтларида эса ота-она назорати жорий этилиши керак.
18 ёшга тўлмаган болалар фойдаланадиган ижтимоий тармоқлар ва видеосервислар, онлайн ўйинлар, сунъий интеллект ёрдамчилари ҳамда чат-ботлар учун рухсат этилган ва тақиқланган функциялар рўйхати белгиланади.
“Бугунги кунда фарзандларимиз яратилган энг мураккаб технологиялардан айримлари билан мулоқот қилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу технологиялар болаларнинг фаровонлиги ва ривожланишини ҳисобга олмаган ҳолда ишлаб чиқилган”, — деди фон дер Ляйен матбуот анжуманида.
Европа Комиссиясининг ушбу таклифи яқин ойларда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Европа парламенти билан келишиб олиниши керак.