Сан-Марино – Қозоғистон учрашувининг жонли трансляцияси Астана вақти билан соат 00:35да бошланади ва уни «Qazsport» телеканали орқали томоша қилиш мумкин бўлади.
Қозоғистон терма жамоаси Евро-2024 саралаш босқичини Словенияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиш билан бошлаган, кейин эса Дания термасини сенсацион тарзда мағлуб этганди (3:2).
Сан-Марино жамоасига келсак, Шимолий Ирландия (0:2) ва Словенияга (0:2) имкониятни бой берди.
Агар Қозоғистон ва Сан-Марино терма жамоалари ўртасидаги юзма-юз учрашувлар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар 2019 йилда ўзаро ўйнаган: Қозоғистон ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонган (4:0) ва меҳмонда ғалаба қозонган (3:1).