Қуръа ташлаш маросими асосий теледебатдан бир кун олдин соат 10:00 да "24kz" телеканалида жонли эфирда бўлиб ўтди. Натижада, дебат давомида етти сиёсий партиянинг чиқишлари тартиби аниқланди.
Қуръа ташлаш маросимида иштирок этаётган сиёсий партиялар вакиллари:
1. «Әділет» партияси — «Әділет» партиясидан Қурултой депутатлигига номзод Ляззат Чинкисбаева;
2. Умуммиллий социал-демократик партияси (УСДП) — Мақсут Насибулов, партия марказий аппарати раҳбари;
3. «Байтақ» Яшилллар партияси – Нариман Баубек, «Байтақ» партиясидан Қурултой депутатлигига номзод;
4. Қозоғистон Халқ партияси (ҚХП) – Бейбит Қусаинов, партия раиси ўринбосари;
5. «Ауыл» партияси – Шаҳмардан Байманов, партия раиси ўринбосари – аппарат раҳбари;
6. «Ақ жол» демократик партияси – Асилхан Қожахметов, партиянинг республика штаби раҳбари;
7. Respublica партияси – Жанат Исқақов, партия раиси ўринбосари – Марказий аппарат раҳбари.
Қуръа натижаларига кўра, сиёсий партиялар навбат билан сўзга чиқадилар:
1. «Respublica»
2. «Байтақ»
3. «Ақ жол»
4. «Әділет»
5. «Ауыл»
6. УСДП
7. Қазақстан Халқ партияси
Қуръа маросими «24KZ» телеканалининг YouTube, Instagram, Facebook ва TikTokдаги расмий саҳифаларида жонли эфирда намойиш этилди ва қуръа натижалари эълон қилинади.
Таъкидлаш жоизки, 19 август куни соат 20:00 да «Басты дебат – 2026» телевизион дебати «24KZ» телеканалида жонли эфирда бўлиб ўтади. Бу — мамлакат тарихидаги биринчи Қурултой сайловидан олдинги сўнгги теледебат. Асосий теледебатда етти партия раҳбарлари битта платформада тўпланишади. Сиёсий дебатнинг асосий мавзуси "Ривожланган иқтисодиёт — кучли жамият". Дебат модераторлари таниқли телебошловчилар Нурсултан Қурман ва Мўлдир Досбай. Сағиниш Абикеи фуқаролардан саволларни алоқа маркази орқали қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, сиёсий партия вакилларининг жамоавий теледебати қандай ўтгани ҳақида хабар берган эдик.