63 килограмм вазнда юрт шарафини ҳимоя қилган қозоғистонлик спортчи финалда япониялик Аята Сузукини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, Жарилқасин ярим финалда Шимолий Корея вакили Чан Кимни 5:3 ҳисобида мағлуб этганди.
Ержет Жарилқасин 63 килограмм вазнда катталар ўртасида мамлакат чемпиони, 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Қозоғистон чемпионати ғолиби.
Бишкекдаги турнирда жанубий кореялик курашчини 6:4 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда Саудия Арабистони спортчисини 8:0 ҳисобида мағлуб этди.