«Қазгидромет» маълумотига кўра, яқин уч кун давомида ҳудудда ёмғир ёғмайди ва иссиқ бўлади.
Вилоятнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 37-42 даражани ташкил этади.
Вилоят ғарбидаги чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
«12 июлда Туркистонда ҳаво 40-42, 13 июлда эса 45 даража иссиқ бўлади. Чимкентда ҳаво ҳарорати 12 июлда 37-39, 13 июлда эса 40-42 даражагача кўтарилади. Яқин кунларда ёғингарчилик кузатилмайди, шу сабабли минтақада кучли ёнғин хавфи мавжуд. Вилоятнинг тоғли ҳудудларида шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди», - дейилади хабарда.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев