Эртага Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказади
19:12, 04 Апрель 2024
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Хива шаҳрида норасмий учрашув ўтказади, деб хабар беради Ақорда.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли масалаларини, шунингдек, минтақавий кун тартибини муҳокама қилишлари режалаштирилган.
Бундан аввал Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент-Самара трассасида юз берган ЙТҲда саккиз нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдиргани ҳақида ёзган эдик.