Сешанба куни Шайхулислом коронавирус юқтирилганлиги маълум бўлганди. Бу фактни кейинчалик давлат оммавий ахборот воситалари тасдиқлади.
Шу ҳафта бошида Эроннинг самарадорлик кенгаши аъзоси Муҳаммад Мирмуҳаммадий коронавирусдан вафот этганди.
Пайшанба ҳолатига кўра, Эрон ҳукумати янги хатарли вирусдан вафот этганлар сони 107 кишига этганини маълум қилди. Эронда бир нечта расмийлар ушбу вирус билан касалланишган.