Шанбага ўтар кечаси Эрон жанубидаги Ҳормозган вилоятида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди.
Биринчи зилзиладан кейин 33 та афтершок содир бўлди, улардан энг кучлиси 6,3 магнитудали эди.
Зилзила эпицентри Ҳормозгандаги Бендер Ленг шаҳридан 61 километр шимоли-шарқда жойлашган.
Чуқурлиги 10 км. Ҳозирда зилзила оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 39 киши жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда 6 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Фото: www.independent.cо.uk