Маълумотларга кўра, пайшанба куни Исроил ҳарбий самолётлари Аракдаги реакторни бомбардимон қилган. МАГАТЭ ушбу объектда ядровий материал мавжуд эмаслигини билдирган.
Аракдаги реактор Теҳрондан 250 км жануби-ғарбийда жойлашган бўлиб, илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган. Бироқ бундай реакторларда плутоний ҳосил бўлиши мумкин, у эса ядровий қурол ишлаб чиқаришда қўлланилади.
МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси билдиришича, Исроил зарбаси оқибатида «йирик радиологик ҳодиса» юз бермаган бўлса-да, «радиацияли авария» хавфи ҳануз мавжуд.
“Бу мураккаб ва ноаниқ вазиятда МАГАТЭ ядровий объектлар тўғрисида ўз вақтида ва мунтазам техник маълумот олиши жуда муҳим”, – дейилади агентлик баёнотида.