Унинг билдиришича, 20 га яқин номзод бўлиб, шулардан олти нафар номзод тасдиқланган.
Булар:
- Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг собиқ раҳбари Мустафо Пурмуҳаммадий;
- Эрон олий раҳбарининг Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили Саид Жалилий;
- амалдаги парламент спикери Муҳаммад Бағэр Ғолибаф;
- Теҳрон мери Алиризо Заканий;
- Эроннинг собиқ соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири ва парламент аъзоси Масуд Пезешкиян;
- Шаҳидлар ва фахрийлар ишлари бўйича жамғарма раҳбари, Эрон парламенти раисининг собиқ биринчи ўринбосари Амир Ҳусайн Ғозизода Ҳошимий.
Исломийнинг қўшимча қилишича, номзодлар эълон қилинганидан кейин сайловолди ташвиқот ишлари бошланади. У сайловлар арафасида, 27 июнда якунланади.
Мўътадил қанотга мансуб парламент собиқ спикери Али Ларижонийга, собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажод ва биринчи вице-президент Исҳоқ Жаҳонгирийга сайловларда иштирок этишига рухсат берилмаган.