Воқеа душанба куни Хаш ва Сараван ўртасидаги автомагистралда содир бўлган, икки машина ағдарилиб кетган. Aйтилишича, қурбонларнинг барчаси Эрон марказига етиб боришга уринган ноқонуний мигрантлардир. Жабрланганларнинг миллати аниқланмаган.
Систан ва Балужистон провинцияси Покистон ва Aфғонистон билан чегарадош. Aфғонистонлик мигрантларнинг катта қисми Эронга шу ҳудуд орқали киради.