ASTANA. Kazinfrom - Эронда ғайритабиий иссиқлик сақланиб қолмоқда, айрим шаҳарларда ҳаво ҳарорати 50 даражага етди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
IRNA хабарига кўра, жануби-шарқдаги Систон-Белужистон вилоятининг Зехек ва Хирманд шаҳарларида термометр кўрсаткичи 50 даражадан ошди.
Метеорологларнинг огоҳлантиришича, шамолли об-ҳаво чанг бўронлари билан кузатилади.
Расмийлар фуқароларни ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликка, иложи бўлса, йўлларда кўриш имконияти пасайганлиги сабабли автомобиль транспортидан фойдаланмасликка чақирди.
Чанг концентрациясининг ортиши туфайли мингдан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилган, бир киши вафот этган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.