«Жорий йилнинг 20 апрелидан бошлаб Эроннинг «Kish Air» авиакомпанияси Теҳрон-Алмати ва Горган-Ақтау йўналишлари бўйича мунтазам равишда, ҳар бир йўналишда ҳафтасига 1 мартадан халқаро рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Парвозлар чоршанба (Горган – Ақтау) ва пайшанба кунлари (Теҳрон – Алмати) А321 ва MD-82/83 самолётларида амалга оширилади.
Парвоз давомида санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинади ва авиакомпания веб-сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.