Эрон стандартлаштириш миллий ташкилоти бош директори Меҳди Эслампанаҳ биринчи маҳаллий электромобил май ойи ўрталарида тақдим этилишини маълум қилди.
«Президент қароридан сўнг мамлакатимиз мутахассислари томонидан яратилган илк маҳаллий электромобил сифатли ишлаб чиқариш йилида май ойининг ўрталарига қадар кенг оммага тақдим этилади», - деди у.